Гасперини: «Роналду А Серияга кўп нарса берди. Унинг Англияга қайтганидан афсусдаман»
Сешанба, 02 Ноябр
3396
фото: The CR7 Timeline

«Аталанта» бош мураббийи Жан-Пьеро Гасперини ЕЧЛ 4-туридан ўрин олган «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйин олдидан рақиб ҳужумчиси, ўтган уч мавсумни «Ювентус»да ўтказган Криштиану Роналду ҳақида фикр билдирди. 

«У – ажойиб футболчи. Буни ҳамма билади. У «Юнайтед»да яхши ўйнаяпти ва А Серияга ҳам кўп нарса берди. 

Шахсан мен Криштианунинг Англияга қайтганидан афсусдаман, чунки менга Италияда энг яхши футболчилар билан рақобатлашиш ёқади», – дея Гасперинининг сўзларини келтиради Football Italia.

«Аталанта» — «МЮ» ўйини бугун, 2 ноябрь куни бўлиб ўтади. Беллашув Тошкент вақти билан 01:00да бошланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар