Бокс бўйича ЖЧ. Мужибилло Турсунов икки карра жаҳон чемпионига қарши муросасиз жангда мағлубиятга учради
Сешанба, 02 Ноябр
4778
Фото: ЎБФ

Сербия пойтахти Белградда ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида 1/4 финал баҳслари давом этмоқда. 

-63,5 кг вазнда ўзбекистонлик Мужибилло Турсунов икка карра жаҳон чемпиони, Олимпиаданинг амалдаги чемпиони кубалик Энди Крус Гомесга қарши тенгма-тенг жанг олиб борди ва 2:3 ҳисобида мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди. 

Эслатиб ўтамиз, ҳозирча ўзбекистонлик боксчилардан фақат Абдумалик Ҳалоков (-60 кг) яримфиналга чиқиб, медални нақд қилди. Чоракфиналда яна бир вакилимиз — Мадияр Саидраҳимов (-92 кг) рингга кўтарилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар