«Тоттенҳэм» Нунуни истеъфога чиқармоқчи. Унинг ўрнини эгаллашга даъвогар 3 мураббий маълум
Душанба, 01 Ноябр
13132
фото: RouteOneFootball

Нуну Эшпириту Санту яқин вақт ичида «Тоттенҳэм» бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилиши мумкин. 

The Guardian'нинг ёзишича, «МЮ»дан (0:3) учралган мағлубиятдан сўнг 47 ёшли мутахассиснинг клубдаги келажаги сўроқ остида турибди. 

«Тоттенҳэм» президенти Дэниэль Леви ва спорт директори Фабио Паратичи португалиялик мураббийнинг истеъфосини муҳокама қилишган. 

Нунунинг ўрнини унинг ҳамюртларидан Сержиу Консейсау («Порту») ёки Паулу Фонсека (ишсиз) эгаллаши мумкин. 

Шунингдек, «шпорлар» Антонио Конте номзодига қайтиши мумкин. Лондон клуби италиялик мураббий билан ёзда ҳам музокара олиб борганди.

«Тоттенҳэм» АПЛда 10та ўйинда 15 очко тўплаб, 8-ўринда бормоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар