«Тоттенҳэм» Нуну Эшпириту Сантуни истеъфога чиқарди
Душанба, 01 Ноябр
3419
Фото: Getty Images

«Тоттенҳэм» клуби португалиялик мутахассис Нуну Эшпириту Санту истеъфога чиқарилганини расман эълон қилди.

Клуб расмий сайти хабарига кўра, 47 ёшли мутахассис билан бирга мураббийлар штаби билан ҳам амалдаги келишув бекор қилинган. 

Нуну ва унинг мураббийлар штаби «Вулверҳэмптон»даги фаолиятидан кейин 2021 йилнинг июнь ойидан «Тоттенҳэм»да иш бошлаганди. 

Клуб сўнгги турда ўз майдонида «Манчестер Юнайтед»га 0:3 ҳисобида мағлубиятга учрагач, Нуну Эшпириту Сантуни истеъфога чиқариш қарори қабул қилинган.

«Шпорлар» АПЛ 10-туридан кейин 15 очко билан 8-ўринни эгаллаб турибди. Клуб сўнгги 4 ўйинида 3та мағлубиятни қабул қилиб олди. АПЛда эса сўнгги 7 ўйиндан 5тасида ютқазди.

Аввалроқ, Нунунинг ўрнини эгаллашга даъвогар мураббийлар қаторида унинг ҳамюртлари Сержиу Консейсау («Порту») ва Паулу Фонсека ҳамда «Интер» собиқ устози Антонио Конте номлари келтирилган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар