“Насаф” иштирокидаги қолдирилган ўйинлар ФИФА кунларида ўтказилади
Душанба, 01 Ноябр
4205
Фото: Tribuna.uz

ОФК Кубоги финалига қадар етиб келган “Насаф” футбол клубининг Суперлига доирасидаги “Сурхон” ва “Қўқон-1912” жамоаларига қарши учрашувлари бошқа саналарга қолдирилганди. 

ЎзПФЛ мавсум чўзилиб кетишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Сречко Катанецга мурожаат билан чиқди ҳамда ФИФА кунлари вақтида “Насаф” иштирокидаги учрашувларни ташкил этиш масаласида келишувга эришган.

“Суперлиганинг сўнгги икки тури ҳамда Ўзбекистон кубоги доирасидаги қолган учрашувларни ўз вақтида ташкил этиш арафасидамиз. Юқоридаги икки қолдирилган учрашув ФИФА кунларида ўтмаса, сўнгги тур беллашувлари бир вақтда бўлиб ўтиши шартлигидан келиб чиқиб, мавсумни якунлаш янада чўзилиб кетиши мумкин эди. 

Демак, 19-турдан ўрин олган “Сурхон” — “Насаф” учрашуви 11 ноябрь куни, 24-тур учрашуви бўлган “Насаф” — “Қўқон-1912” ўйини эса 15 ноябрь куни ўтказилади.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси вазиятни тўғри тушунгани учун миллий жамоа бош мураббийига ўз миннатдорчилигини билдиради”, - дейилади ПФЛ хабарида.

Суперлига. 19-тур
11 ноябрь, пайшанба

15:00 СУРХОН — НАСАФ

24-тур
15 ноябрь, душанба 

16:00 НАСАФ — ҚЎҚОН-1912.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар