Бокс бўйича ЖЧ. Мадияр Саидраҳимов қозоғистонлик рақиби устидан иродали ғалабага эришиб, чоракфиналга йўлланма олди
Душанба, 01 Ноябр
4763
Фото: Ўзбекистон бокс федерацияси

Белградда ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида 1/8 финал босқичи давом этмоқда. 

-92 кг вазнда ўзбекистонлик Мадияр Саидраҳимов қозоғистонлик Айбек Оралбайга қарши қийин жангда иродали ғалабага эришди. 1-раундни бой берган вакилимиз қолган раундларда вазиятни ўз томонига оғдириб, 4:1 ҳисобида ғолиб бўлди. 

Эътиборлиси, Мадияр 2-раундда рақибини нокдаун ҳолатига туширишга ҳам муваффақ бўлди. 

Шу тариқа чоракфиналга чиққан ўзбекистонлик боксчилар сони 4 нафарга етди. Бунгача Нодиржон Мирзаҳмедов (-48 кг), Лазизбек Мулложонов (+92 кг) ва Абдумалик Ҳалоков (-60 кг) ҳам нимчоракфиналда ғалаба қозонишганди.

Ўхшаш янгиликлар