Артета: «Жамоанинг характери ва совуққонлиги ёқди»
Якшанба, 31 Октябр
1250
Фото: Chybar

«Арсенал» бош мураббийи Микель Артета АПЛ 10-туридан ўрин олган «Лестер»га (2:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Айрим дақиқаларда жарима майдончасини жуда яхши ҳимоя қилдик. Ўйинни назорат қилмаган вақтларимиз ҳам бўлди, аммо менга жамоанинг характери ва совуққонлиги ёқди. Бир-биримизни тушундик ва керакли пайтда динамикани ўзгартирдик. 

Бу ўйинлар – мавсумнинг бир қисми. Буни унутмаслигимиз керак. Доим яхшиланишга мойилмиз», – дея Артетанинг сўзларини келтиради ВВС.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар