Почеттино «Лилль» билан ўйинда Мессини нега алмаштирганини айтди
Шанба, 30 Октябр
11354
фото: Football Zone United Stand

«ПСЖ» бош мураббийи Маурисио Почеттино Лига 1 12-туридан ўрин олган «Лилль»га (2:1) қарши ўйиндан сўнг ҳужумчи Лионель Мессини захирага олганининг сабабини айтди. 

Аргентиналик мураббий Мессини 1-бўлимдан сўнг Мауро Икардига алмаштирди.

«Ҳозир кутишимиз керак. 

Танаффусда шифокорлар билан гаплашдик. У эҳтиёт чораси сифатида алмаштирилди. У ўйинни давом эттириши мумкин эмасди.

Умид қиламизки, жароҳат жиддий эмас ва у кейинги баҳсда майдонга тушади», — дея Почеттинонинг сўзларини келтиради Culture PSG.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар