Месси ва Вейналдум «ПСЖ» - «Лилль» учрашувининг энг ёмон ўйинчилари деб топилди
Шанба, 30 Октябр
3371
Фото: Getty Images

«Пари Сен-Жермен» яримҳимоячиси Жоржиньо Вейналдум ва ҳужумчи Лионель Месси L’Équipe нашри талқинига кўра, Франция чемпионати 12-тури доирасидаги «ПСЖ» — «Лилль» (2:1) учрашувнинг энг ёмон ўйинчиларига айланишди.

Нашр 10 баллик тизимда икки футболчини энг паст – 3 баллга лойиқ топган. Энг юқори баҳони Анхель Ди Мария (8), Ренату Саншеш (7) ва Неймар (7) олган.

Ушбу баҳсда Месси биринчи бўлимдан кейин захирага олинган. Лионель жорий мавсум Франция чемпионатида ҳали гол киритмади. 

Маълумот учун, «ПСЖ» Франция чемпионати 12-туридан кейин 31 очко билан 1-ўринда бормоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар