Ла Лига. Винисиуснинг дубли «Реал»ни пешқадамга айлантирди
Шанба, 30 Октябр
4279
Фото: Getty Images

Ла Лига 12-тури доирасида «Реал» сафарда «Эльче»га қарши майдонга тушди.

Учрашувнинг 22 ва 73-дақиқасида гол киритиб, дублга эришган Винисиус «Реал»га ғалаба келтирди. Рақиб сафидан жавоб голини 86-дақиқада Милья киритди – 1:2. Шу куни мезбонлар аъзоси Гути 63-дақиқада майдондан четлатилди.

Шу тариқа, 11 ўйиндаги 7-ғалабасини расмийлаштирган Карло Анчелотти шогирдлари 24 очко ва тўплар нисбатига кўра ҳозирча «Реал Сосьедад»ни ортда қолдирган ҳолда 1-ўринга чиқиб олишди. «Эльче» эса 10 очко билан 15-ўринда бормоқда. 

Ла Лига. 12-тур
Эльче – Реал Мадрид 1:2 

Голлар: 0:1 – 22 Винисиус Жуниор, 0:2 – 73 Винисиус Жуниор, 1:2 – 86 Милья.
Эльче – Касилья, Паласиос, Бигас, Роко, Мохика, Фидель (Милья, 81), Пасторе (Гумбау, 71), Маскарель (Марконе, 81), Гути, Лукас Перес (Бенедетто, 71), Бойе (Моренте, 81).
Реал Мадрид – Куртуа, Алаба, Милитао, Марсело (Менди, 66), Модрич (Камавинга, 84), Кроос, Каземиро, Васкес (Карвахаль, 65), Мариано Диас, Винисиус Жуниор (Азар, 85), Родриго (Асенсио, 18).
Огоҳлантириш: Гути (8).
Четлатиш: Гути (63).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар