А Серия. Симеоне дублга эришган баҳсда «Ювентус» сафарда «Верона»га ютқазди
Шанба, 30 Октябр
3727
Фото: Nisrin

Италия чемпионатининг 11-турида «Ювентус» меҳмонда «Верона» билан тўқнаш келди. Симеоненинг дубли мезбонларга 3 очко келтирди. Ягона жавоб тўпи Маккенни ҳисобига ёзилди.

Эслатиб ўтамиз, аргентиналик ҳужумчи бир тур аввал «Лацио» (4:1) билан ўйинда покер қайд этганди. 

Қаторасига иккинчи мағлубиятни қабул қилиб олган Турин клуби 15 очко билан 9-ўринга тушди. Худди шунча очкога эга «Верона» 8-поғонага кўтарилди. 

А Серия. 11-тур
Верона — Ювентус 2:1
30 октябрь, «Марк Антонио Бентегоди»

Голлар: Симеоне (11, 14) — Маккенни (80).
Верона – Монтипо, Фараони, Гюнтер, Давидович, Казале (Чеккерини, 67), Лазович (Шутало, 67), Велозу, Тамез (Бесса, 75), Барак, Капрари, Симеоне (Калинич, 83). 
Ювентус – Шченсни, Данило, Кьеллини, Бонуччи, Сандро (Пеллегрини, 82), Куадрадо (Кулусевски, 69), Рабьо (Локателли, 57), Бентанкур (Маккенни, 58), Артур (Бернардески, 69), Мората, Дибала.
Огоҳлантиришлар: Лазович (26), Данило (29), Казале (57), Фараони (61), Артур (61), Мората (76), Гюнтер (76).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар