Дзюба голлар сони бўйича РПЛ рекордчисига айланди
Жума, 29 Октябр
980
Фото: Зенит

«Зенит» Россия Премьер-лигасининг 13-турида ўз майдонида «Динамо»ни (4:1) йирик ҳисобда мағлуб этди. 

Петербургликларнинг учинчи тўпига ҳужумчи Артём Дзюба муаллифлик қилди. Бу — унинг Россия чемпионатидаги 144-голи. 

Дзюба ушбу кўрсаткич бўйича «Ротор»нинг собиқ форварди Олег Веретенниковнинг  рекордини (143) янгилаб, РПЛ тарихида энг кўп тўп киритган футболчига айланди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар