Ҳимоячи Симон Кьер «Милан» билан шартномани узайтирди.
Даниялик 32 ёшли футболчи билан тузилган янги битим 2024 йилгача мўлжалланган.
Ҳимоячи «Милан»га 2020 йил январда ижара асосида «Севилья»дан ўтган, сўнг ёзда «россонери» уни сотиб олганди.
Кьер бу мавсумда А Серияда 6та баҳс ўтказди.