Кувайт U23 бош мураббийи: «Иқлимдаги фарқ бизга ҳалақит бериши мумкин»
Сешанба, 26 Октябр
728
Фото: Tribuna.uz

Ўзбекистон майдонларида бўлиб ўтаётган U23 Осиё чемпионати саралашининг «D» гуруҳи 1-тур баҳслари доирасида Бангладеш ва Кувайт миллий жамоалари баҳс олиб боради. Ушбу учрашув олдидан кувайтликлар мураббийи Карлос Гонсалес қуйидаги фикрларни билдириб ўтди. 

«Мен ҳозирча фақат эртанги Бангладешга қарши беллашув ҳақида гапира оламан. Қийин ўйин кутмоқда, улар кучли жамоа ва ўз услубига эга. Лекин биз ўз футболчиларимиз ва тайёргарлигимизга ишонамиз. Бор эътиборимизни 1-турга қаратганмиз. 

Бизга ҳалақит бериши мумкин бўлган ягона жиҳат бу — иқлим. Вақт тафовути ҳам бизга қийинчилик туғдириши мумкин. Қолган жиҳатлар, ташкиллаштириш жуда яхши амалга оширилган. Бугун ўйин ўтказадиган майдонларимизни ҳам кўрдим. Улар ажойиб ҳолатда. Барчаси ўзимизга боғлиқ», - деди Гонсалес. 

Эслатиб ўтамиз, U23 Осиё чемпионати 2022 йилда Ўзбекистонда ўтказилади. Темур Кападзе бошчилигидаги ёшлар жамоамиз мезбон сифатида аллақачон йўлланмага эга. Саралаш босқичида эса тажриба ошириш учун иштирок этмоқда. «D» гуруҳида ёшлар жамоамиз Бангладеш, Кувайт ва Саудия Арабистони жамоаларига қарши кураш олиб боради.

Теглар
U23

Ўхшаш янгиликлар