Бокс бўйича ЖЧ. Саиджамшид Жафаров 1/16 финалга йўл олди
Сешанба, 26 Октябр
4760
Фото: Ўзбекистон бокс федерацияси

Сербияда ўтаётган жаҳон чемпионатида -75кг вазнда ҳам жанглар бошланди. 

Ўзбекистонлик Саиджамшид Жафаров саралаш босқичида словакиялик Лукас Фернезани 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва 1/16 финалга йўлланма олди.

Эслатиб ўтамиз, бунгача ўзбекистонлик боксчилардан Асадхўжа Мўйдинхўжаев (-67кг) ва Одилбек Аслонов (-80кг) ҳам кейинги босқичга чиққан бўлса, Ҳасанбой Дўстматов (-51кг) қозоғистонлик рақибига ютқазиб турнирни тарк этганди.

Ўхшаш янгиликлар