Почеттино: «Характер кўрсатдик. Жамоанинг ривожланаётганидан мамнунман» 
Душанба, 25 Октябр
1179
фото: Paris fans

«ПСЖ» бош мураббийи Маурисио Почеттино Лига 1 11-туридан ўрин олган «Марсель» (0:0) билан ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди.

«Кўплаб ижобий жиҳатлар бор. Жамоа бирдамлик ва характер кўрсатди. Камчиликда деярли 40 дақиқа ўйнашимиз ачинарли, аммо шундай вазиятда ҳам яхши ишладик.

Шубҳасиз, «ПСЖ» мураббийи сифатида доим ғалаба қозонишга умид қиласиз, лекин мен футболчиларни бажарган ишлари билан табриклашим керак.

Ҳакими четлатилгач, Ди Марияни алмаштирганим? Танлов қилишим керак эди. Неймар учинчи яримҳимоячи сифатида ўйнай бошлади. Месси ва Мбаппе эса ҳужумда қолишди. Неймардан мамнунман, у жамоага содиқлигини кўрсатди.

Мувозанатни қидиряпмиз. Октябрь ва ноябрь ойлари ҳар доим қийин бўлишини тажрибадан тушунамиз. Жамоанинг тараққиёт йўлидан мамнунман», – дея Почеттинонинг сўзларини келтиради Le Parisen.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар