«МЮ» Сульшерни истеъфога чиқаришга шошилмаяпти. Конте музокараларга очиқ
Душанба, 25 Октябр
8829
фото: Manchester united

«Манчестер Юнайтед» АПЛ 9-тури доирасида азалий рақиби «Ливерпуль»га йирик ҳисобда мағлубиятга (0:5) учраган бўлса-да, клуб раҳбарияти бош мураббий Оле-Гуннар Сульшерни истеъфога чиқаришга шошилмаяпти.

Инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, шармандали мағлубиятга қарамай, кеча тунда клуб раҳбарияти шошилинч йиғилиш ўтказгани йўқ. Клуб раҳбарияти Сульшернинг кейинги тақдири ҳақида ўзаро маслаҳатлашишган, яқин 24 соат ичида бош мураббий масаласида қарорга келиниши кутилмоқда. 

Манбанинг хабарига кўра, бир қатор мураббийлар «МЮ»да иш бошлашга тайёр. Шу жумладан, ҳозирда ишсиз бўлган Антонио Конте ҳам манчестерликлар билан музокара ўтказишга очиқ.

Аввалроқ, «МЮ» Сульшерни истеъфога чиқарган тақдирда, Роналдунинг тавсияси билан Зинеддин Зиданни таклиф этишни ўйлаётгани ҳақида хабар берилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар