Куманнинг клубдаги тақдири учта ўйиндаги натижага боғлиқ
Душанба, 25 Октябр
4549
Фото: Getty Images

«Барселона» бош мураббийи Роналд Куман «Реал»га учралган мағлубиятдан кейин истеъфога чиқарилмайди, дея хабар бермоқда Marca.

Манбанинг ёзишича, «Эль-класико»даги мағлубият эҳтимоли кутилгани учун нидерландиялик мураббий лавозимида қолади. 

Қайд этилишича, Куманнинг клубдаги кейинги тақдири яқин уч ўйиндаги натижаларга боғлиқ. Булар «Райо Вальекано» ва «Алавес» билан Ла Лигада, «Динамо Киев» билан эса Чемпионлар лигасидаги баҳсдир.

«Мураббий ҳозирда клуб раҳбарияти томонидан қўллаб-қувватланмоқда, аммо ушбу баҳслардаги муваффақиятсизлик Куманнинг истеъфосига сабаб бўлади», - дейилади хабарда.

Маълумот учун, «Барса» Ла Лигадаги 9 ўйиндан кейин турнир жадвалида 15 очко билан 9-ўринда бормоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар