РПЛ. «Уфа» «Рубин» билан дуранг ўйнади, Остон Ўрунов 90 дақиқа тўп сурди
Якшанба, 24 Октябр
1693
Фото: ufaved.info

Россия Премьер-лигаси 12-тури доирасида «Уфа» ўз майдонида «Рубин»га қарши майдонга тушди.

Учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Шу куни мезбонлар сафида ўзбекистонлик яримҳимоячи Остон Ўрунов асосий таркибда майдонга тушиб, жамоаси сафидаги фаол ўйинчилардан бири бўлди ва 90-дақиқада майдонни тарк этди.

Ушбу натижадан кейин «Рубин» 16 очко билан 9-ўринда қолган бўлса, «Уфа» 10 очко билан сўнгги 16-ўринда бормоқда.

РПЛ. 12-тур
Уфа – Рубин 1:1

Голлар: 1:0 – 19, пенальти Агаларов, 1:1 – 59, автогол Журавлев.
Уфа – Беленов, Журавлев, Плиев, Ботака-Иобома, Йокич, Голубев, Ўрунов (Саплинов, 90), Фищенко, Касинтура (Алиев, 87), Кротов (Иванов, 83), Агаларов.
Рубин – Дюпин, Зотов, Уремович, Тальби, Самошников, Дрейер (Бакаев, 76), Хван Ин Бом, Хакшабанович, Абильгор, Кварацхелия, Онугха (Костюков, 75).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар