Гвардиола: «Бошқа жамоа билан ўйинда 3:0дан кейин ҳаммаси тугайди, «Брайтон»га қарши эса йўқ»
Якшанба, 24 Октябр
1854
Фото: Манчестер Сити

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола АПЛ 9-туридан ўрин олган «Брайтон»га (4:1) қарши баҳсдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бу рақибга ва мураббийга қарши сафарда ўйнаш қийинлигини, шунингдек, ғалаба қозониш учун нима қилиш кераклигини биламан. Уларнинг ўзгаришлардан сўнг иккинчи бўлимдаги ўйинларини мақташ керак. 

Бу ўйинда тўпсиз ҳаракатда муаммолар юзага келади. Улар баҳсни ажойиб тарзда ўтказишди, комбинацияларни дарвозадан бошлашди, ҳужумкор ўйинчилари доим ҳаракат қилишди. 

«Брайтон»га қарши 90 дақиқа ўйнаш жуда қийин. 3:0дан кейин бошқа рақиб билан ўйинда ҳаммаси тугайди, бу жамоага қарши эса йўқ», — дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради ВВС.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар