Суперлига. «Қўқон-1912» «Локомотив»ни мағлуб этди
Шанба, 23 Октябр
3357
Фото: Локомотив ФК

Суперлига 23-тури доирасида «Локомотив» Қўқонда меҳмон бўлиб, Тошкентга мағлубият билан қайтадиган бўлди. 

Учрашувнинг 37-дақиқасида Якуба Бамба «Локо» дарвозасини ишғол этиб, ҳисобни очган бўлса, 68-дақиқада Диёр Туропов мувозанатни тиклади – 1:1.

75-дақиқада эса Сардорбек Азимов мезбонларнинг иккинчи голини киритиб, Қўқон клубига «темирйўлчилар» устидан муҳим ғалаба келтирди – 2:1.

Натижада, Бахтиёр Ашурматов жамоаси очколари сонини 32тага етказиб, 8-ўринга кўтарилган бўлса, «Локомотив» 33 очко билан 6-ўринда бормоқда. 

Суперлига. 23-тур
23 октябрь (шанба)
«Қўқон-1912» - «Локомотив» - 2:1 

Ҳакам: Зокиржон Қодиров
Голлар: Якуба Бамба 37, Сардорбек Азимов 75 - Диёр Туропов 68.
«Қўқон-1912»: 96.Ислом Абдуллаев, 5.Славко Лукич, 8.Фарходбек Бекмуродов (20.Иқболжон Маликжонов, 69), 10.Шохназар Норбеков (9.Ҳамидулло Абдуҳамидов, 74), 13.Сардорбек Азимов, 15.Ойбек Рустамов, 22.Муҳаммаданас Ҳасанов (7.Асадбек Собиржонов, 74), 23.Александр Мерзляков, 33.Иван Йосович, 70.Мурод Холмуҳаммедов (3.Бобур Акбаров, 52), 91.Якуба Бамба (11.Мўмин Мелиев, 69).
«Локомотив»: 35.Жавоҳир Илёсов, 3.Ислом Қобилов, 5.Кахи Махарадзе, 11.Темурхўжа Абдуҳолиқов, 14.Азизбек Амонов (54.Игорь Чикризов, 81), 17.Санжар Қодирқулов (8.Жавоҳир Сидиқов, 81), 21.Ғулом Ҳайдар Ғуломов, 27.Ислом Рашидхонов (7.Садриддин Абдуллаев, 64), 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 37.Шерзод Файзиев (94.Хуршидбек Мухторов, 64), 77.Диёржон Туропов.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар