Суперлига. «Сурхон» «Қизилқум»ни мағлуб этиб, «хавфли зона»ни тарк этди
Жума, 22 Октябр
4384
Фото: PFC SURKHON

Суперлига 23-тури доирасида «Сурхон» Термизда «Қизилқум» устидан жуда муҳим ғалабага эришди.

Учрашувнинг 54-дақиқасида Жасур Холтўраев томонидан Игнатий Нестеров дарвозасига киритилган ягона гол «Сурхон»га «Қизилқум» билан ўйинда 3 очко тақдим этди.

Натижада, Баҳром Ҳайдаров мураббийлигидаги сурхондарёликлар Суперлига турнир жадвалида очколари сонини 21тага етказиб, 13-ўриндан ҳозирча 10-ўринга кўтарилиб олишди. Бу эса Термиз клубининг ҳозирча лигани тарк этувчи «хавфли зона»ни тарк этганини англатади. «Қизилқум» эса 31 очко билан 8-ўринда қолди.

Суперлига, 23-тур
«Сурхон» - «Қизилқум» - 1:0
Ҳакам: Акобирхўжа Шукуруллаев

Гол: Жасур Холтўраев, 54.
«Сурхон»: 12.Рустам Нортожиев, 4.Жавоҳир Соҳибов, 5.Жасур Ёқубов, 6.Алишер Салимов, 7.Ислом Тошпўлатов, 8.Жаҳонгир Аҳмадов, 11.Зоҳир Пиримов (9. Низом Норов, 73), 14.Жасур Холтўраев, 20.Ҳусниддин Ғофуров, 60.Ўрал Чориев (19. Нуриддин Ҳасанов, 87), 66.Беҳруз Шайдулов.
«Қизилқум»: 1.Игнатий Нестеров, 6.Эркин Бойдуллаев, 7.Ислом Кенжабоев (10.Мате Ватсадзе, 81), 8.Гиорги Кухианидзе, 17.Салим Мустафоев, 19.Жамшид Ҳасанов (9.Беҳрўз Саъдиллоев, 46), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 25.Азизбек Усмонов, 30.Элгужа Григалашвили, 33.Шаҳзод Туропов, 75.Олег Толмасов.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар