Роналдиньо: «Мбаппе қачондир «Олтин тўп»ни олади. Бу йилги фаворитни эса билмайман»
Жума, 22 Октябр
2578
фото: Curiosidades Europa

«Барселона» ва «ПСЖ»нинг собиқ яримҳимоячиси Роналдиньо Париж клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе ҳақида фикр билдирди.

«Ўйлашимча, у бир кун келиб «Олтин тўп»ни олади. Килиан жуда ёш, аммо аллақачон ажойиб фаолиятга эга.

Бу йилги «Олтин тўп» учун курашда эса фаворит кимлигини билмайман», – дея бразилиялик афсонанинг сўзларини келтиради Le Parisien.

Бу мавсумда Мбаппе Лига 1да 10та баҳсда ҳаракат қилиб, 5та гол ва 4та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар