Про лига ўйинини илк марта аёл ҳакам бошқаради
Жума, 22 Октябр
2370
Фото: ПФЛ

26 октябрь куни Про лига «В» гуруҳида 23-тур учрашувлари бўлиб ўтади. ПФЛ тур доирасидан ўрин олган учрашувларда ишлайдиган расмийларни маълум қилди.

Эътиборлиси, Про лига доирасидаги учрашувни илк марта аёл ҳакам Розиябону Юсупова бошқариб боради. Унга қанотларда Сардор Нишонбоев ва Отабек Қосимов ёрдам беради.

Про лига. 23-тур
26 октябрь, сешанба
15:30. ШЎРТАН – ЯНГИЕР

Ҳакамлар: Розиябону Юсупова, Сардор Нишонбоев, Отабек Қосимов
Назоратчи: Арслон Хотамов
Комиссар: Равшан Мавлянов

15:45. ОРОЛ – ХОРАЗМ
Ҳакамлар: Аҳмаджон Эргашев, Жасур Рустамов, Амал Султонов
Назоратчи: Рустам Бобомуродов
Комиссар: Александр Давиденко.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар