Пике: «Класикодаги ғалаба чемпионлик учун курашга тайёрлигимизни билдиради»
Жума, 22 Октябр
5157
Фото: Barcatimes

«Барселона» ҳимоячиси Жерар Пике «Реал»га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.

«Класикодаги ғалаба 3 очкодан ортиқроқ. Абадий рақибни енгиш илҳомлантиради, куч ва ишонч бағишлайди. Класикода ғалаба қозониб, кейинги ўйинларга кучлироқ бўлиб борасиз. «Реал» устидан қозонилган ғалаба чемпионлик учун курашга тайёр эканлигимизни билдиради. Яхши формадамиз ва жангга тайёрмиз. 

Класикода фаворит йўқ. Бу ўйинлар ажралиб туради, ундан олдин ким тайёрлиги унчалик муҳим эмас. Инқирозли лаҳзаларни бошдан кечирдик, аммо энди қайтяпмиз. Иккала жамоа ҳам шу ҳолатда ўйинга яқинлашди. 

Фати ва Винисиус? «Барса» ва Мадридга доим ўйин натижасини ҳал қила оладиган ва гол уришни биладиган топ футболчи керак. Футбол тарихидаги энг муҳим ўйинчи Лео Месси «Барса»ни тарк этди. Лекин биз реалист бўлишимиз керак. Фати эндигина 18 ёшда, биз унга масъулият юклаб, синдириб қўйишимиз мумкин. Унга босим ўтказишнинг фойдаси йўқ. Бу унга ҳам, клубга ҳам фойда келтиради. 

У ва Винисиус бироз бошқача. Бразилия тезкор, ёриб кириш хусусиятига эга. Фати эса голлар уришга моҳир. Уларнинг ўхшаш жиҳатлари ҳам кўп», — дея Пикенинг сўзларини келтиради Mundo Deportivo. 

«Барселона» — «Реал» баҳси 24 октябрь куни бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан 19:15да бошланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар