Ҳоланд янги жамоасида қанча маош олмоқчилиги маълум
Жума, 22 Октябр
11394
фото: Transfer charger

«Боруссия» Д ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд янги жамоасида қанча ишлаб топмоқчилиги маълум бўлди.

ESPN'нинг ёзишича, норвегиялик 21 ёшли футболчи йилига 30 млн фунтдан кам бўлмаган маош олишни хоҳламоқда. Форварднинг вакиллари бу ҳақда клубларга хабар беришган.

Ҳоландга «МЮ», «Манчестер Сити», «Челси», «Реал», «Бавария» ва «ПСЖ» даъвогарлик қилмоқда.

Мавсум сўнгида футболчининг товон пули 75 млн еврога тушади.

Ҳоланд бу мавсумда Бундеслигада 6та баҳсда 9та гол ва 3та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар