«Ньюкасл» португалиялик мураббий билан музокара олиб бормоқда
Жума, 22 Октябр
6696
фото: Footy accumulators

Паулу Фонсека «Ньюкасл»нинг янги бош мураббийига айланиши мумкин.

Журналист Николо Скиранинг ёзишича, инглиз клуби ўтган ҳафта португалиялик мутахассис билан музокара олиб борди. Фонсека АПЛда ишлашга тайёр ва 3 йиллик шартнома хоҳламоқда.

«Ньюкасл» мураббийга йилига 6 млн фунт маош таклиф қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Паулу ёзда ҳам Премьер-лигага келиши мумкин эди, аммо унинг «Тоттенҳэм» билан музокаралари муваффақиятли якунига етмаганди. Мураббийнинг сўнгги клуби «Рома» бўлган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар