Бруну Фернандеш: «Роналдунинг португалча шевасини тушуниш қийин. Криштиану, мен ва Далотнинг шевамиз турлича»
Жума, 22 Октябр
5458
Фото: Getty Images

 «Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Бруну Фернандеш Криштиану Роналдунинг португалча шевасини тушуниш қийинлигини айтди.

«Инлиз тилини билсам-да, гоҳида Лингард ва Рэшфорднинг нима ҳақида гапираётганини тушуниш қийин. Португал тилида ҳам шундай. Криштиану Роналду, мен ва Диого Далот турли шевада гапирамиз.

Криштианунинг шевасини тушуниш қийин. У португал тилининг энг ёмон шевасида гапиради. Роналду Мадейрадан. Ишонинг, португалияликлар бу оролликлар нима ҳақида гапираётганликларини тушунишмайди», - дейди Фернандеш Manchester Evening News билан суҳбатда. 

Маълумот учун, Бруну Португалиянинг Майа шаҳридан бўлса, Криштиану Мадейра оролида туғилган. Ҳар икки ўйинчи ҳам «Спортинг» тарбияланувчиси саналади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар