УЕФА ЕЧЛ жорий мавсумида энг юқори тезликни қайд этган 10 футболчи номини маълум қилди
Пайшанба, 21 Октябр
11630
Фото: Getty Images

УЕФА расмий сайти Чемпионлар лигаси жорий мавсумида энг юқори тезликни қайд этган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Унга кўра, «Аталанта»нинг россиялик яримҳимоячиси Алексей Миранчук 3-тур доирасидаги «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйинда (2:3) вазиятлардан бирида 38,6 км/с тезликда югурган. Шунингдек, «Шахтёр» футболчиси Маркос Антонио ҳам худди шундай кўрсаткич билан энг юқори тезликни қайд этган футболчиларга айланишди. Миранчук топ-10ликдан жой олган А Сериянинг ягона футболчиси бўлди.

Шунингдек, ўнликдан Винисиус Жуниор («Реал», 38,5 км/с), Марио Эрмосо («Атлетико», 38,3 км/с), Мешак Элиа («Янг Бойз», 37,8 км/с), Шансель Мбемба («Порту», 36,7 км/с), Нуссаир Мазрауи («Аякс», 36,5 км/с), Кингсли Коман («Бавария», 35,7 км/с), Муми Нгамале («Янг Бойз», 35,5 км/с), Янник Феррейра Карраско («Атлетико», 35,5 км/с) сингари ўйинчилар ҳам жой олган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар