Суперлига. Касьяннинг голи «Тошкент вилояти дербиси» масаласини ҳал қилди
Пайшанба, 21 Октябр
2695
Фото: Металлург матбуот хизмати

Ўзбекистон Суперлигасида 23-тур беллашувлари старт олди. 

Турнинг илк қарама-қаршилиги Бекободда «Металлург» ва ОКМК жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. «Тошкент вилояти дербиси» мақомида ўтган беллашув олмалиқликларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ягона голга Александр Касьян муаллифлик қилди. 

Ғалаба орқали Миржалол Қосимов шогирдлари ҳисобидаги очколар сони 43тага етди ва улар онлайн жадвалда 2-ўринга кўтарилиб олдилар. «Металлург» эса 19 очко билан 10 ўринда бормоқда. 

Суперлига. 23-тур.
21 октябр, пайшанба.
«Металлург» — ОКМК 0:1

Гол: Касьян 18'

«Металлург»: Акмал Турсунбоев, Одил Абдумажидов, Саламат Қутибоев (Зоҳид Абдуллаев, 46), Маҳмуд Қудратиллаев (Шаҳзод Нурматов, 61), Аброр Тошқўзиев (Руслан Розиев, 83), Шаҳзод Ғофурбеков, Станислав Андреев, Иброҳим Ибрагимов (Абдураҳмон Абдулҳақов, 51), Акбар Исматуллаев, Фарруҳ Иброҳимов, Дамир Темиров (Дилшод Раҳматуллаев, 61). 

ОКМК: Валижон Раҳимов, Акром Комилов, Сардор Раҳмонов, Ҳусниддин Ғофуров (Мурод Тошматов, 46), Аббос Отахонов, Санжар Турсунов, Александр Касьян (Мартин Боаке, 89), Санжар Шоаҳмедов (Полвонов, 90+2), Йован Жокич, Шоҳруҳ Гадоев (Бобур Собиров, 89), Дилшод Аҳмадалиев (Мирғиёс Сулаймонов, 81).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар