«Насаф» финалга тайёргарлик кўриши учун Суперлиганинг икки учрашуви санаси ўзгаради
Пайшанба, 21 Октябр
2822
Фото: Tribuna.uz

Қаршининг «Насаф» клуби ОФК кубоги финалида тўп суриш имкониятини қўлга киритди.

«Насаф» ОФК кубогида муносиб иштирок этиб келаётганидан келиб чиқиб, ЎзПФЛ Суперлига тақвимини унга қараб мослаган ҳамда 19-тур доирасидан ўрин олган «Сурхон»га қарши учрашув ишчи режа асосида 2 ноябрь санасига режалаштирилганди. Бунда Қарши клуби халқаро майдонда финал чиптасини қўлга киритса, тақвимда қайта ўзгариш бўлиши аввалдан айтилганди.

Шундан келиб чиқиб, «Насаф» иштирокидаги 2 ноябрь кунги «Сурхон»га қарши ўйин, шунингдек, 7 ноябрь санасидаги «Қўқон-1912» клубига қарши ўйин бошқа муддатга сурилди. ЎзПФЛ таклифига кўра, агар Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец 9-16 ноябрь кунларига белгиланган ФИФА кунларига «Насаф» футболчиларини жалб қилмаса, юқоридаги икки беллашув айнан шу саналар оралиғида ўтказилади. Агар Катанец «Насаф» футболчиларини Грузияга қарши ўйинга таклиф этса, у ҳолда ЎзПФЛ режаси ўзгаради ва учрашувларнинг янги саналари алоҳида маълум қилинади», - дейилади ПФЛ хабарида.

Маълумот учун, «Насаф»нинг «Ал-Муҳаррақ» (Баҳрайн) клубига қарши финал учрашуви 5 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар