Моуриньо «Ньюкасл»нинг қизиқиши ҳақида: «Рома»дан ҳеч қаерга кетмайман»
Пайшанба, 21 Октябр
5010
фото: Coy Calcio

«Рома» бош мураббийи Жозе Моуриньо яқин келажакда «Ньюкасл»ни бошқармаслигини маълум қилди.

«Римда қолишга қарор қилдим. Ҳеч қаерга кетмайман. «Рома» билан 3 йиллик шартнома имзолаганман ва футболчиларимни ташлаб кетмайман», – дея Моуриньонинг сўзларини келтиради журналист Фабрицио Романо. 

Аввалроқ «олақарғалар»нинг саудиялик янги раҳбарлари португалиялик мутахассисга қизиқиш билдиришаётгани хабар қилинганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар