Почеттино: «Доимгидек характер кўрсатдик»
Чоршанба, 20 Октябр
1364
фото: Euro expert

«ПСЖ» бош мураббийи Маурисио Почеттино EЧЛ 3-туридан ўрин олган «Лейпциг»га (3:2) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Қийин ўйин эди, лекин биз 3 очкони қўлга киритдик. Биз учун ғалаба қозониш ва гуруҳда биринчи бўлиш муҳим. Кучли жамоани мағлуб этиш осон эмасди, аммо биз ғалабага лойиқ эдик.

1:2 ҳисобида ютқазаётганда, доимгидек характер кўрсатдик. Бизда яхшиланиши керак бўлган жиҳатлар борлигини биламиз ва вақт ўтиш билан буни қиламиз.

Ўйлашимча, футболчиларни мақташ керак, чунки улар жуда яхши ўйнашди», – дея аргентиналик мутахассиснинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар