ОФК Осиё кубоги-2023 саралаш босқичи марказлашган тизимда ўтказилишини эълон қилди
Чоршанба, 20 Октябр
3355
Фото: AFC

Осиё Футбол Конфедерацияси 2023 йилги Осиё кубоги саралаш босқич гуруҳ ўйинлари одатий уй-сафар тизимда эмас, марказлашган ҳолда ўтказлишини эълон қилди.

Саралаш босқич ўйинлари 2022 йилнинг 8-14 июнь кунлари ўтказилиши белгиланган. Гуруҳ босқичида 4тадан жамоа қатнашиб, 6та эмас, 3та тур ўтказилади. Гуруҳ ўйинлари мезбонини аниқлаш учун ОФК ҳар бир аъзо мамлакатга хат жўнатади. Саралаш босқич гуруҳ ўйинлари 8, 11, 14 июнь кунларига белгиланган.

ЎФА Ўзбекистон миллий жамоаси иштирокидаги гуруҳ босқичини қабул қилиш учун ОФКга мурожаат қилиши номаълум. Сабаби, 2022 йилнинг 1-19 июнь кунлари Ўзбекистон 23 ёшгача бўлган Осиё кубоги финал босқич ўйинларига мезбонлик қилади. 

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда Хитойда ўтадиган турнирнинг саралаш босқич ўйинларига қуръа қачон ташланиши ҳали ҳам маълум қилинмаган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар