Манба: Дибала «Ювентус» билан 5 йиллик шартнома имзолаш борасида келишувга эришди
Чоршанба, 20 Октябр
622
фото: Joyonta Roy

Ҳужумчи Пауло Дибала «Ювентус» билан янги шартнома имзолашга яқин.

Tuttosport'нинг ёзишича, аргентиналик 27 ёшли футболчи Турин клуби билан 2026 йилгача мўлжалланган битим тузиш борасида келишувга эришди. Хавбекнинг агенти шартноманинг сўнгги деталларини муҳокама қилиш учун Италияга учиб келган. 

Дибала янги келишувга кўра, йилига 8,5 млн евро маош олади. Шунингдек, 1,5 млн евро бонуслар кўзда тутилган. 

Форвард «Ювентус»да 2015 йилдан бери ўйнайди. У бу мавсумда А Серияда 5та баҳсда 2та гол ва 2та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар