Гвардиола: «ЕЧЛдаги энг яхши ўйинимиз бўлди»
Чоршанба, 20 Октябр
895
фото: Manchester City News

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола ЕЧЛ 3-туридан ўрин олган «Брюгге» (5:1) устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Чемпионлар Лигасидаги энг яхши ўйинларимиздан бири. ФИФА кунлари вақтида «Брюгге»нинг ўйинларини кўрдим. Уларнинг «ПСЖ»га қарши қанчалик яхши ўйнашганларини биламан.

Фил Фоден туфайли кўплаб ажойиб узатмаларни амалга оширдик. Бизда ҳимояда тезкор футболчилар бор. 

Кўпроқ гол уришимиз мумкин эди. Имкониятлар кўп эди. Ҳаммамиз ўйинимиздан жуда хурсандмиз”, – дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради Manchester Evening News.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар