ФИФА ЖЧни ҳар 2 йилда ўтказиш бўйича миллий жамоаларни хабардор қилди
Чоршанба, 20 Октябр
4060
фото: Football Tweet

ФИФА 2026 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта жаҳон чемпионатини ўтказмоқчи.

Cadena SER'нинг ёзишича, бу ҳақда ФИФА аллақачон барча миллий жамоалар уюшмаларини хабардор қилган. Ислоҳотни миллий жамоалар учун янги тақвим доирасида жорий этиш таклиф қилинмоқда.

Лойиҳага кўра, клублар ўз футболчиларини миллий жамоаларга юборадиган кунлар сони йилига 50тадан 30тага қисқартирилади. Халқаро турнирларнинг саралаш босқичи 7та ўйин билан чегараланади. ФИФА бу ислоҳотлар футболчилар зиммасидаги юкни камайтиради, деб таъкидламоқда.

Мисол тариқасида Лионель Мессининг клубдан миллий жамоага (2014 йилдан 2018 йилгача) босиб ўтган масофаси кўрсатилган. Умуман олганда, аргентиналик ҳужумчи 324 минг километрдан кўпроқ масофани босиб ўтди ва янги тақвимда бу 157 минггача қисқаради.

ФИФА, шунингдек, УЕФА ҳомийлигида ўйнайдиган миллий жамоаларнинг 4 йиллик ўйинларининг умумий сонини 44тадан 43тага, Жанубий Америка жамоаларида эса 38тадан 34та камайишини қайд этди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар