Чан Минг: «Насаф» ҳақли тарзда финалга чиқди. Улар техник томонлама биздан устун»
Чоршанба, 20 Октябр
5441
Фото: Tribuna.uz

ОФК кубоги яримфинали доирасидаги «Насаф» - «Ли Ман» (3:2) учрашувидан кейин дастлаб меҳмонлар устози Чан Минг журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

«Ўйин қизиқарли кечди. Биз оғир учрашувга тайёр эдик. «Насаф»ни ҳақли ғалаба билан табриклайман. Бугун кўпчилик ҳисоб йирик кўриниш олишини кутгандир, аммо биз иккинчи бўлимда ўйинга қайта олдик. Бугун биз тартибли ўйнашимиз ва вазиятдан фойдаланишимиз керак эди. Аммо рақиб сафида маҳорат жиҳатдан устун бўлган футболчилар борлиги уларга ғалабани тақдим этди. Рақиблар биздан техник жиҳатдан устун.

Айтайлик, бугунги баҳс бир эмас, икки ўйиндан иборат бўлганида бизда имконият бўлиши мумкин эди. Умид қиламанки, ташкилотчилар турнирнинг яримфинал баҳсларини кейинчалик икки ўйиндан иборат баҳсга айлантиришади. Ўшанда икки жамоада ҳам тенг имкониятлар юзага келиши мумкин.

«Насаф»нинг финалдаги имкониятлари? «Насаф» ОФК кубогида ғолиб чиқа олишига ишонаман ва бу борада уларга омад тилаб қоламан», - дея «Ли Ман» бош мураббийи сўзларини келтирмоқда Tribuna.uz мухбири.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар