А Сериянинг трансфер нархи энг кўп кўтарилган футболчилари ўнлиги эълон қилинди. Шомуродов бешликда 
Чоршанба, 20 Октябр
12168
Фото: Seria A

Германиянинг Transfermarkt портали Италия А Сериясининг трансфер қиймати энг кўп кўтарилган футболчилари ўнлигини эълон қилди. Ўзбек футболи тарихидаги энг қимматбаҳо футболчи Элдор Шомуродов ҳам рўйхатдан жой олган.

Унга кўра, «Милан» ҳимоячиси Фикайо Томорининг трансфер баҳосида энг катта ўсиш кузатилган. 23 ёшли англиялик футболчининг трансфер нархи 12 миллион еврога кўтарилиб, 40 миллион еврога етган. Шунингдек, Осимхен (Наполи) ва Влаҳович (Фиорентина) 10 миллионга, Диаснинг (Милан) баҳоси эса 8 миллион еврога қимматлаган.

Трансфер баҳоси икки бараварга ошиб, 7 миллиондан 14 миллион еврога кўтарилган ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов ушбу рейтингнинг кучли бешлигидан жой олган. 

Аввалроқ, бу ўсиш Осиёнинг энг қимматбаҳо футболчилари рейтингига ҳам таъсир қилгани ҳақида маълум қилинганди. Бунгача 7 миллион евро нарх билан 9-ўринда бўлган Шомуродов трансфер баҳоси икки баравар ошгач, Осиёнинг энг қиммат футболчилари орасида 6-ўринга кўтарилиб олганди.

Эслатиб ўтамиз, Шомуродов ёзги трансфер ойнасида «Женоа»дан 17 миллион евро трансфер пули эвазига «Рома» сафига қўшилган эди. Элдор А Серияда 6 ўйинда майдонга тушиб, 2та ассистга муаллифлик қилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар