«У бошқалардан кўра муносиброқ». Зинедин Зидан «Олтин тўп»га ким ҳақли эканини айтди
Сешанба, 19 Октябр
23688
Фото: Getty Images

«Реал» собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан «Олтин тўп»ни қайси футболчига топшириш кераклигини айтди.

«Бензема бу йилги ўйинлари билан «Олтин тўп»га бошқалардан кўра муносиброқ эканини кўрсатди. У ақлбовар қилмас ўйинчи, Карим билан машғулотларда бирга ишлаш мен учун катта шараф эди. У майдонда ҳамма нарса қила олади. 

Карим бу йилги натижалари билан бошқалардан устун. Умид қиламанки, «Олтин тўп» айнан унга насиб қилади. Совринни айнан унга топширган бўлардим», - дейди Зидан Téléfoot’га берган интервьюсида.

Маълумот учун, «Олтин тўп»ни топшириш маросими 29 ноябрь куни Парижда ўтказилади. Аввалроқ, эълон қилинган 30 нафар даъвогар орасида Карим Бензема ҳам бор.

Эслатиб ўтамиз, Карим Бензема ўтган мавсум «Реал» сафида Ла Лигада 23та, ЕЧЛда эса 6та гол киритган бўлса, Франция миллий жамоасида Евро-2020да 4 ўйинда 4та голга муаллифлик қилди. Ўтган ҳафтада эса Миллатлар лигасида ғолиб бўлди.

Бензема Ла Лига жорий мавсумида  8 ўйинда 9та гол киритиб, «Реал» билан 8 ўйиндан кейин 17 очко билан 2-ўринда бормоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар