«Шериф» мураббийи: «Жасур Яхшибоев «Интер»га қарши майдонга тушмайди. Унинг таркибда йўқлиги биз учун йўқотиш»
Сешанба, 19 Октябр
14240
ФОТО - UEFA

Чемпионлар лигаси 3-тури доирасидаги «Интер» - «Шериф» учрашувидан олдин Молдова клуби бош мураббийи ёрдамчиси Дмитрий Қора-Мустафо Италиядаги ўйинда Жасур Яхшибоев жамоага ёрдам бера олмаслигини маълум қилди.

«Интер»га қарши асосий таркиб қандай кўриниш олишини олдиндан айтиш қийин. Миландаги машғулотлардан кейин бу ҳақда гапирса бўлади.

Афсуски, «Интер» билан ўйиндан олдин таркибимизда йўқотиш бор. Жасур Яхшибоевнинг жароҳати сабабли таркибда йўқлиги биз учун йўқотиш. Тилль ва Аддо эса ўйинга тайёргарлик кўришмоқда. Улар қай даража тайёр бўлишади, ўйинда кўрамиз», - дея Дмитрий Қора-Мустафонинг сўзларини келтирган MoldFootball. 

Эслатиб ўтамиз, Жасур Яхшибоев ЕЧЛ 2-турида «Реал» дарвозасини ишғол этиб, «Шериф»нинг Мадриддан муҳим ғалаба билан қайтишига ҳисса қўшганди. Клуб 2 ўйиндан кейин 6 очко билан гуруҳда пешқадамлик қилмоқда. Яхшибоев жароҳати сабабли Ўзбекистон миллий жамоаси йиғинини ҳам ўтказиб юборган эди.

Маълумот учун, Италияда ўтадиган «Интер» - «Шериф» учрашуви бугун, 19 октябрь куни соат 23:59да бошланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар