«Манчестер Сити» Стерлинг учун Ла Лига клубидан 80 млн евро сўрамоқда
Сешанба, 19 Октябр
4128
Фото: Getty Images

«Манчестер Сити» вингери Раҳим Стерлинг «Барселона»нинг асосий трансфер мақсадларидан бири бўлиб турибди, деб хабар беради Marca. 

Манбага кўра, «шаҳарликлар» 26 ёшли инглиз учун 80 млн евро олишни хоҳлашмоқда. Аммо Каталония клуби бунча пул тўлай олмайди. 

Маълумот учун, «Барселона» ёзда яримҳимоячини ижарага олишни хоҳлаганди. 

Стерлинг «Манчестер Сити»га 2015 йили «Ливерпуль»дан ўтган. Унинг амалдаги шартномаси 2023 йилгача мўлжалланган. 

Аввалроқ Стерлинг етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаётгани учун «Сити»ни тарк этмоқчилиги хабар қилинганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар