Забиҳилло 11 ой кутган голини собиқ жамоасига урди. «Навбаҳор» камбэк қилган, «Бунёдкор»га захира кучи етишмаган ўйиндан фоторепортаж
Душанба, 18 Октябр
1940
Фото: Tribuna.uz

Ўзбекистон чемпионатининг 22-турида «Навбаҳор» ўз майдонида «Бунёдкор»ни қабул қилиб, Намангандаги 2 ойлик ғалабасиз сериясига барҳам берди. 

Ўйиндаги голлар иккинчи бўлимнинг дастлабки 15 дақиқасига тўғри келди. Дастлаб 49-дақиқада Нурилло Тўхтасинов чиройли голи билан ҳисобни очди. Сўнг «Навбаҳор» ирода кўрсатди: 58-дақиқада Сардор Тельяков, 60-дақиқада эса Забиҳилло Ўринбоев бош билан гол уришди. Эътиборлиси, «қалдирғочлар» тарбияланувчиси Ўринбоев Суперлигада 11 ойлик танаффусдан кейин тўп киритди.

Ҳисобда олдинга чиқиб олган мезбонлар баҳснинг қолган қисмида мухлислари қаршисида анча дадил ҳаракат қилишди, тошкентликларга эса ўйинни кучайтирадиган захира футболчилари етишмади.

«Навбаҳор» 32 очко билан 7-ўринга кўтарилиб олди. «Бунёдкор» 33 очко билан 5-поғонада қолди. 

Қуйида Наманганда 5 мингдан зиёд мухлис қаршисида ўтган ўйиндан олинган фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин.


Боймирза Халилов олган суратлар

Теглар

Ўхшаш янгиликлар