Нагельсманн: «Бавария» биринчи бўлимда 8та гол уриши мумкин эди»
Душанба, 18 Октябр
1237

 
«Бавария» бош мураббийи Юлиан Нагельсманн Бундеслига 8-туридан ўрин олган «Байер»га (5:1) қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Яримҳимоядаги тўртлигимиз биринчи бўлимда аъло даражада ўйнашди. Киммих ажойиб ўйин ўтказди, қойилмақом паслар берди, босим қилди. Леон Горетцка ҳам асосий футболчиларимиздан бири бўлди. У рақибларни ёпди, тўпни хавфли ҳудудларга етказиб берди. 

Биринчи бўлимда бизда ақл бовар қилмас вазиятлар бўлди. Қарши ҳужумларда яхши ишладик. 6, 7, ҳатто 8-голни уриш имкониятига эга бўлдик. Жуда кучли ўйнадик», – дея германиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар