Зидан: «Бензема «Олтин тўп»га муносиб»
Якшанба, 17 Октябр
10415

«Реал»нинг собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан «Олтин тўп» ҳақида фикр билдирди. 

«Бензема бу йил «Олтин тўп»га лойиқ. У — ақл бовар қилмайдиган футболчи ва унга мураббийлик қилиш катта шараф эди. У майдонда барча ишни қила олади.

Карим бошқалардан юқорироқ ва умид қиламанки, у «Олтин тўп»ни олади. Мен унга совринни берган бўлардим», — дея Зиданнинг сўзларини келтиради Telefoot.

 «Олтин тўп» топшириш маросими 29 ноябрь куни Париждаги Шатл театрида бўлиб ўтади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар