Ўзбекистонда илк бор “Asia Sprint Triathlon Cup” мусобақаси бўлиб ўтди
Якшанба, 17 Октябр
877
Фото: Ўзбекистон триатлон федерацияси

2021 йил 9 октябр куни Тошкентда “Asia Sprint Triathlon Cup” бўлиб ўтди, унда Elite тоифасидаги профессионал спортчилари иштирок этишди.

Осиё кубоги фақат Осиё қитъаси мамлакатларининг иштирокини англатмайди. Бу очиқ қитъа турнири бўлиб, Люксембург, Польша, Чехия, Япония, АҚШ ва Швейцария спортчилари иштирок этишди. Бундан ташқари, Elite тоифаси энг кучли триатлончиларнинг иштирокини назарда тутади, бу эса бўлиб ўтган тадбирни жуда ажойиб бўлишида кўмак бўлди.

Спортчиларнинг тоифалардаги умумий сони:

Elite Women тоифасида биринчи ўринни польшалик спортчи Паулина Климас 01:01:16 якуний натижаси билан эгаллади.

Кумушни люксембурглик иштирокчи Ева Дениелс 01:01:44 ҳисобида қўлга киритди. Кучли учликни Швейцариялик иштирокчи Лиза Бергер якуний вақт 01:02:42 билан якунлади.

Учта ғолибни марокашлик спортчи Бадр Сиван якуний натижа 55:32 билан очиб беради. Иккинчи ўринни польшалик спортчи Макиеш Бруздзяк 55:36 натижаси билан эгаллади.

Осиё Кубогида 55:41 натижаси билан украиналик Виталий Воронтсов бронза ўрнини эгаллади. Мусобақанинг иккинчи куни – 10 октябрда профессионал спортчилар ва ҳаваскорлар ўртасида триатлон бўйича “Asia Sprint Triathlon Cup” доирасида триатлон бўйича Ўзбекистон Кубоги бўлиб ўтди.

Триатлон бўйича Ўзбекистон Кубогида турли ёш тоифасидаги 13 та вилоят спортчилари иштирок этишди.

Об-ҳаво шароити туфайли профессионал спортчилар Duatlon sprint масофасида беллашдилар: югуриш - 2,5 км / велосипед - 20 км / 5 км.

AGE тоифасидаги спортчилар триатлон бўйича спринт масофасининг уч босқичидан ўтдилар: сузиш - 750 м / велосипед - 20 км / югуриш - 5 км.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда биринчи маротаба хорижий техник делегат ва халқаро ҳакамлар кўмагида халқаро стандартларга мувофиқ “Asia Sprint Triathlon Cup” очиқ мусобақаси ўтказилди.

Реклама ҳуқуқи асосида

Теглар

Ўхшаш янгиликлар