Пиоли: «Танаффусда жамоа ўзига ишонаётганини кўрдим»
Якшанба, 17 Октябр
913

«Милан» бош мураббийи Стефано Пиоли А Серия 8-туридан ўрин олган «Верона» (3:2) устидан қозонилган ғалабадан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Қийналишимиз керак эди. Бу тўғри. Бошиданоқ оғир бўлди, аммо йигитлар характер кўрсатишди.

«Верона» биринчи бўлимда кучлироқ эди, яккакурашларда ғалаба қозонди, шиддатли ҳаракат қилди. Яхшиланишимиз керак эди. Танаффусда жамоада ўзига бўлган ишончни кўрдик. 

Бизга мукаммаллик ва барқарорлик керак. Катта муваффақиятларга эришмоқчи бўлсак, кичик деталларни тўғрилаш билан шуғулланишимиз керак.

Жуда кўп йўқотишлар бўлса ҳам, жанг қила оладиган жамоани майдонга туширдим. Жуда муҳим ғалаба. 3 очкога лойиқ эдик», – дея Пиолининг сўзларини келтиради Sky Sport Italia.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар