ОЧЛ. Жанубий Кореянинг икки клуби яримфиналга чиқди
Якшанба, 17 Октябр
3365

Осиё Чемпионлар Лигасида иккинчи яримфинал жуфтлиги ҳам маълум бўлди. 

Шарқий минтақадаги чоракфинал баҳсларида «Похан Стилерс» Япониянинг «Нагоя» клуби дарвозасига жавобсиз 3та тўп киритган бўлса, Жанубия Корея дербисида амалдаги чемпион «Ульсан» қўшимча бўлимларда «Чонбук»ни мағлуб этди.

Шу тариқа яримфиналда Саудия Арабистонининг «Ан Наср» ва «Ал Ҳилол», Жанубия Кореянинг «Похан» ва «Ульсан» жамоалари ўзаро тўқнаш келишади.

ОЧЛ. 1/4 финал. 17 октябрь
Похан Стилерс (Жанубия Корея) — Нагоя (Япония) 3:0

Голлар: Лим Санг Ҳюб (53, 90+5), Ли Сеунг Мо (70). 

Чонбук Моторс (Жануби Корея) — Ульсан (Жанубий Корея) 2:3
Голлар: Ҳан Кё Вон (39), Кунимото (48) — Вако (13), Юн Ин (45+1), Ли Дон Гун (101).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар