Моуриньо жамоасида «Барселона» яримҳимоячисини кўрмоқчи
Якшанба, 17 Октябр
5313
Фото: Getty images

«Барселона» яримҳимоячиси Рики Пуч фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.

Diario Sport'нинг хабар беришича, «Рома» бош мураббийи Жозе Моуриньо 22 ёшли испанни жамоасида кўрмоқчи.

Футболчининг ўзи бош мураббий Роналд Куман унга ишонч билдирмаётган бўлсада, Каталония клубидан ҳатто ижарага ҳам кетишни хоҳламаяпти. Аммо 17 ёшли Гавининг асосий таркибга киритилаётгани сабабли Пуч қишдаёқ жамоани тарк этишга рози бўлиши мумкин.

Ҳавбек бу мавсумда Ла Лигада 4та ўйин ўтказиб, бирорта самарали ҳаракатни амалга оширмади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар