Индзаги: «Интер»дек жамоа 1 соат давомида ҳисобда олдинда борганда, 3 очкони қўлга киритиши керак»
Якшанба, 17 Октябр
955
Фото: Getty images

«Интер» бош мураббийи Симоне Индзаги А Серия 8-турида «Лацио»дан (1:3) учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Бу сўнги баҳслардаги энг яхши ўйинимиз эди. Лекин 1:0 ҳисобида олдинда бораётган жамоа иккинчи голни уришга ҳаракат қилиб, бунчалик кўп хато қилмаслиги керак. Пенальтидан тўп ўтказиб юбордик, «Лацио»нинг қайтишига имкон бердик, ғалати иккинчи голни ўтказдик ва кейин ўзимизни йўқотдик. Бундай бўлмаслиги керак. 

Ҳакам фэйр-плей сабабли ўйинни тўхтатишга мажбур эмас. Жангни давом эттириш учун яна 10 дақиқа вақтимиз бор эди. Учинчи гол энг ёмони бўлди. Тўғри ҳимояланмадик. Ҳисобни тенглаштириш вақтида концентрацияни йўқотдик. 

Бизга ўхшаган жамоа бир соат давомида ҳисобда олдинда борганда, уйга 3 очко билан қайтиши керак. Бу – асосий муаммо. «Лацио» – кучли жамоа. Уларга ўйинга қайтиш учун имконият бериб бўлмасди. Ўтказиб юборилган голларнинг олдини олиш мумкин эди», – дея Индзагининг сўзларини келтиради DAZN.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар